avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Ислом Каримов “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини тасдиқлади

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Ҳар йил бошида мамлакатимизда Янги йилга берилган номдан келиб чиққан ҳолда Давлат дастурлари қабул қилиниб, амалга оширилиши керак бўлган ишлар режаси аниқ белгилаб олинади.

2016 йил 9 февралида Президент Ислом Каримов томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Унда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда

Фарзандингиз сизни қандай кўради?

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"

Ҳомиладорлик даврингизда фарзандингиз доим қорон-ғиликда бўлади. Кўриш қобилияти у туғилган вақтда энг кам ривожланган орган эканлиги ажабланарли ҳол эмас. Буни бола туғилганда бош мия қобиғининг кўриш учун жавоб берадиган қисмини эшитиш, ҳидлаш ва ҳис қилиш кабиларга нисбатан камроқ ривожланган бўлиши билан ҳам асослаш мумкин. Гўдак туғилиши билан унинг олдига жуда мураккаб вазифалар қўйилади, у турли предметларда нигоҳини тўхтатиши, нотаниш бўлган ёрқин нурга ўрганиши, барча рангларни фарқлай олиши, ўз ҳаётида биринчи бор кўраётган кўплаб нарсаларни англай билиши лозим.

Юқори самарадорлик ва мустаҳкам тизим фаолияти тараққиёт мезони

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Мамнуният билан айтишимиз жоизки, мустақилликнинг илк кунлариданоқ, давлатимиз томонидан ҳар бир соҳага катта эътибор қаратилиб, фаолиятлар изчиллиги туфайли мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришлар ўз ифодасини топиб, диёримиз таниб бўлмас даражада янгича қиёфа кашф этди.
Дарҳақиқат, барча соҳалар каби республика соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар бўлиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида ютуқли натижаларга эришилди. Айниқса, тизимнинг бирламчи, шошилинч тиббий ёрдам, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эпидемиологик барқарорликни сақлаш ҳамда кадрлар масаласига катта эътибор қаратилиб, мазкур йўналишларда самарали ишлар амалга оширилди. Бундай муваффақиятлар Ўзбекистон тиббиётининг жаҳон ҳамжамиятидан ўрин олиб, ўз нуфузига эга бўлганлигини кўрсата олди.

Ҳар жабҳада сифатга эришиш зарурдир

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
 
 
Таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида барча туман тиббиёт бирлашмаларига энг замонавий флюорография-рентген аппаратлари, рақамли ультратовуш сканери, биохимик анализатор, функционал монитор каби 96 турдаги тиббий асбоб-ускуналар босқичма-босқич етказиб берилиши арафасида ва ушбу жараён 2018 йилгача давом этади.
 
Айтиш жоизки, бу борадаги саъй-ҳаракатлар, албатта, аҳо¬ли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш йўлида давлатимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар кенг яратиб берилган ҳолда олиб борилмоқда.

Islom Karimov Qurolli Kuchlarni 24 yilligi bilan tabrikladi

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
O‘zbekiston Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qo‘mondoni Islom Karimov 14 yanvar kuni nishonlanadigan O‘zbekiston Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 24 yilligi munosabati bilan Vatan himoyachilariga bayram tabrigi yo‘lladi. Tabrik matni O‘zA tomonidan e’lon qilingan.
Foto: O‘zA / “Gazeta.uz”
Tabrikning to‘liq matni bilan quyida tanishish mumkin.
Hurmatli askar va serjantlar, ofitser va generallar, Qurolli Kuchlarimiz faxriylari, qadrli yurtdoshlar!
Sizlarni mamlakatimiz hayotidagi qutlug‘ sana – Vatan himoyachilari kuni va Qurolli Kuchlarimiz tashkil etilganining 24 yilligi bilan chin qalbimdan samimiy muborakbod etish menga ulkan mamnuniyat bag‘ishlaydi.

Ҳарбийликдан илк сабоқ

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Президентимизнинг 2007 йил 22 майдаги “Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган ҳарбий-қурилиш йўналишидаги Самарқанд академик лицейида тўрт юздан ортиқ ёшлар таҳсил олмоқда.


Мардлик, жасорат, довюраклик тақозо этилгани учунми ёки йигитлик ғурури, орияти сабабми, кўпчилик ёшлар болалигида ҳарбий бўлишни, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашни орзу қилади. Албатта, бу кўп жиҳатдан болалик ҳаваси, иштиёқи билан боғлиқ. Агар боладаги бу иштиёқ қўллаб-қувватланса, иқтидорнинг юзага чиқиши учун имконият яратилса, у келажакда шу соҳанинг етук мутахассиси, мард ва жасур Ватан посбони бўлиши мумкин.

Аскар оналарининг қувончи

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Навоий давлат педагогика институтида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” мавзусида видеоконференция ўтказилди.


“Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган тадбирда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов раҳнамолигида ҳарбий соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Садоқат ва мардлик тимсоли

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
12 январь – “Ватанга қасамёд” монументи очилган кун


Мустақиллик йилларида Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада жанговарлиги, тактик маҳорати жиҳатидан ҳеч кимдан кам бўлмаган тезкор ва ихчам, замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланган миллий армиямиз шаклланди.

Бугун ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактаби, миллий армиямиз эса мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатидир.

Раҳмат сизга, Ватан ҳимоячилари!

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Самарқанд гарнизони офицерлар уйида Марказий ҳарбий округ сержантлар тайёрлаш мактаби курсантлари иштирокида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида учрашув ўтказилди.


Президентимизнинг 2015 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан республика ва вилоят тарғибот гуруҳлари томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғ, малакали офицер мутахассислар билан таъминланган миллий армиямиз йил сайин такомиллашиб, салоҳияти юксалиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Бунда юксак масъулият ва ҳушёрлик билан ўз бурчини адо этаётган Ватанимиз ҳимоячилари – ҳарбийларнинг алоҳида ўрни бор.

Аскар оналари эъзозда

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Фарғона шаҳридаги Офицерлар уйида аскар оналарини шарафлашга бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарғоналик аскарларнинг оналари, офицер ва аскарлар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Олий ҳарбий божхона институтида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида “Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда маънавият тарғиботчилари, институт профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этди.

Болалар саломатлиги баркамол авлод яратишнинг мустаҳкам пойдеворидир

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
 
Кейинги йилларда давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишларига катта эътибор қаратилиб, бу борада самарали фаолиятлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам болалар саломатлиги йўлида муҳим ишлар изчиллик билан олиб борилиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига оид Президентимиз Фармонлари ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятлар жадаллик билан давом этмоқда.
 
 

Байрамга муносиб туҳфа

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият


Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.


Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Т.Худойбергенов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида фуқаролар муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Аскарлари ботир, оналари мўътабар юрт бу

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
 
Аскарлари ботир, оналари мўътабар юрт бу
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Аскар оналарини шарафлаймиз!” деб номланган тадбир ўтказилди.

“Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида Жиззах вилояти ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ҳарбийларимизни табриклаймиз!

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Мамлакатимизда 2013 йил «Обод турмуш йили» деб белгиланди. Шу «Обод турмуш йили»нинг юртимизда энг биринчи байрам сифатида нишонланадиган байрамларнинг бири — «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни»дир.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Сиз она бўлдингиз...

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
 
 
Фарзанд табиатнинг энг олий неъматидир! Оналик – улуғ бахт! Дилбандингизнинг тўрт мучаси саломат, маънан ва жисмонан соғлом бўлиб улға¬йиши кўкрак сутига ниҳоятда боғлиқдир.
 
Қўйида Сизга бермоқчи бўлган кўрсатма ва маслаҳатларимиз зурриёдингизнинг узоқ муддат ва мароқли кўкрак сути билан эмизишингизга ёрдам беради. Унутманг¬ки, болангиз учун она сутидек бебаҳо неъмат йўқ!

Ўзбекистоннинг "соғлом она - соғлом бола" дастури юксак эътироф ва ўрганишга муносиб

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Ўтган йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов юртимизга илк бор ташриф буюрган БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ижрочи директори, БМТ Бош котибининг ўринбосари Бабатунде Осотимеин билан учрашди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Алимов соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолиятлар билан танишиш мақсадида ташриф буюрган БМТ делегация аъзоларини самимий қутлади. Шундан сўнг, меҳмонларга Юртбошимиз томонидан ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар, шунингдек, қўлга киритилаётган ютуқлар хусусида сўзлаб берди.

Фарзандларимиз соғлиги – миллатимиз келажаги

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Эътироф этиш жоизки, юртимизда Президентимиз томонидан фарзандларимиз саломатлигига бўлган эътибор ва ғамхўрлик туфайли, бу борада эришилаётган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бунинг исботи сифатида айтиш жоизки, 2011 йилда Буюк Британиянинг «Save the Children» («Болаларни асрайлик») халқаро ташкилоти томонидан Ўзбекистон болалар тиббиёти даражаси бўйича жаҳоннинг энг яхши ривожланган ўнлик қаторига киритилди.
Шунингдек, 25-26 ноябрь кунлари пойтахтимизда "Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг Миллий модели «Соғлом она – соғлом бола» мавзуидаги хал-қаро симпозиумнинг нуфузли даражада ўтказилганлиги ва бу борада эришилаётган ютуқлар қирққа яқин давлатлардан ташриф буюрган соҳа мутахассисларининг эътирофига муносиб деб топилди.

Соғлом авлод – юрт келажаги

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"

Элимизнинг энг суюкли айё-ми – Наврўз арафасида Наманган вилоят ҳокимлиги соғ-лиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасалар малакали ходимларидан иборат гуруҳлар вилоятимизнинг олис қишлоқларида бўлиб, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган соғломлаштириш тадбирларини ўтказдилар.
Мамлакатимизда муваффақиятли амалиётга татбиқ этилаётган «Соғлом она – соғлом бола» дастурининг ижроси боис, миллатимиз генофондини янада яхшилашга эришилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар хал-қаро миқёсда эътироф этилаётганлиги фахрлидир. Вилоятимиз шифокорлари ҳам ушбу эзгу ишда баҳоли қудрат иштирок этмоқдалар. Бинобарин, Юртбошимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ўтказилаётган «Фертил ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғ-ломлаштириш ҳафталиклари» ижобий самара бермоқда. Янгиланиш ва яшариш фасли бошланиши билан бу йўналишдаги фао-лиятлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Соғломона – соғлом бола

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"

Оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга, жумладан улардан асосийси – она ва боланинг саломатлигига боғлиқдир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади. Аёлнинг болалик, ўсмирлик давриданоқ репродуктив саломатлигига катта аҳамият бериш масъулиятли вазифа ҳисобланади.
Қуйидаги услубий қўлланмада репродуктив саломатлик тамойиллари кенг ёритилган бўлиб, соғлом никоҳлар, қизлар репродуктив гигиенаси, эрта турмуш қуриш хавфи, ҳомиладорлик даври, она сути моҳияти, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш усуллари ва репродуктив ёшда кўп учрайдиган экстрагенитал касалликлар ва уларни олдини олиш усулларига изоҳ берилган.