avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Соғлом она ва бола – юксак келажак пойдевори


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг барча туман ва шаҳарларида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш омиллари, эрта никоҳнинг олдини олиш масалаларида семинарлар, давра суҳбатлари ва мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.
Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида “Соғлом она ва бола юксак келажак пойдевори” мавзусидаги тадбирда ҳам асосий эътибор аҳолининг тиббий саводхонлиги ва маданиятини ривожлантиришга қаратилди.

Соғлом оила асоси


Машҳур қизиқчимиз айтганидек, бола пайтимиз инжиқлансак, ота-онамиз: “Ҳозир дўхтирга олиб бораман, укол қилади!” деб қўрқитарди. Шифокор билан юзма-юз бўлиш биз учун гўё энг оғир жазодай эди. Нима учун? Чунки оқ либосли мутахассисларни фақат жонимиз оғриб турган, оғриқли муолажа пайтидагина кўрар эдик.
Бугун эса мамлакатимизда туғилаётган гўдаклар туғруқхонадан олиб чиқилиб, уйга келтирилиши биланоқ оилавий поликлиника шифокорлари ғамхўрлигидан баҳраманд бўлмоқда. Тиббиёт ходимлари болаларимиздан тоби қочганида эмас, соғ пайти ҳам мунтазам хабар олиб турибди. Одамларимизнинг дунёқараши ўзгарди, оилада соғлом турмуш тарзига алоҳида эътибор берадиган бўлишди.

Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда


“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш вазифаси белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида шу мақсадда тайёрланаётган ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилангани таъкидланди. Мустақилликнинг илк йилларидан бу борада амалга оширилаётган улкан ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ёруғ олам муборак!

Тўққиз ой, тўққиз ҳафта, тўққиз кун, тўққиз соат ва шунча дақиқа. Она қорнида ётган боланинг ёруғ олам билан юзлашишини қадим-қадимдан тўққиз рақамининг бир нечта хилига тенглаштирганлар. «Инга-инга-инга!» дея йиғлаб дунёга келган чақалоқ ўз яқинларидан «Ёруғ олам муборак, умринг узун бўлсин, болажон!» деган эзгу тилак йўлланганини билмайди. Фариштадек пок ва беғубор гўдак, туғилганинг билан қутлаймиз сени!
Дарҳақиқат, чақалоқ туғилиши – қувончли ҳодиса. Дунёга келган янги меҳмон аввало, оила зурриёти, авлодлар давомчиси, қолаверса, келажакда жамиятнинг таянчига айланадиган кучдир. Давлатимиз миқёсида болани соғлом ривожлантиришга қўйилаётган талаб ана шу жиҳати билан муҳим аҳамият касб этади. Юрт-бошимиз томонидан 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши

Беқиёс ғамхўрликнинг юксак самаралари

Озодликдан улуғ саодат йўқ. Энг улуғ ва буюк неъматлар, шак-шубҳасиз, фаровонлик, тараққиёт, тинчлик ва саломатликдир. Бинобарин, Президентимиз раҳнамолигида озод ва обод мамлакатимизнинг буюк келажаги барпо этилмоқда. Бу бахтиёрликни бизга Истиқлол туҳфа этди.

Cоғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади

“Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар”.
Ислом КАРИМОВ


Ҳар бир инсон аввало Аллоҳнинг марҳамати билан, она зотининг ўз боласини юраги остида асраб, тўққиз ой давомида тортган машаққатлари туфайли дунёга келади. Шу боис ҳаммамиз Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз тимсолида ҳаёт давомийлигини таъминлаб келаётган табаррук зотларни кўрамиз.

Eр юзида ҳаёт пайдо бўлибдики, одамзот мўътабар она сиймоси олдида ҳамиша таъзим қилади. Муборак ҳадислардаги “Жаннат – оналарнинг оёғи остидадир” деган сўзлар ҳам ана шу юксак меҳр ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.

Зулфияхоним. Боғлар қийғос гулда


Боғлар қийғос гулда — яхлит бир чаман,
Ҳар дарахт анвои бир тароватда.
Бир кафт боғ меҳнату ҳосилга ватан,
Ўзга кўрк, ўзга ранг ҳар бир дарахтда.
Ҳар навда бир гулда, ҳар гулда бир рўй,
Ҳар дарахт барги бир дунё ҳикоя,
Ҳар бирин ҳосили ўзгасига кўрк,
Бири-бири учун қудрат, ҳимоя.

Смартфон экранидан матн ўқиш ақли заифликка олиб келади

Мобил телефонлар ва смартфонлардан кўп фойдаланадиган одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ ақли заифликка чалинади. Бу ҳақда, «Чжунсиньван» порталига асосланиб, «MacDigger.ru» хабар бермоқда.
Foto: “MacDigger.ru”
Хитойнинг Хэбэй вилояти анъанавий тиббиёт госпитали энсефалопатия бўлинмаси раҳбари Су Чживэй олиб борган тадқиқотларидан сўнг мобил алоқа воситаларидан меъёридан ортиқ фойдаланадиган одамларнинг хотираси заифлашади, деган хулосага келди.

Дизайнерлар самолётлар учун ётоқли ўриндиқлар лойиҳасини ишлаб чиқди

АҚШнинг Formation Design компанияси дизайнерлари самолётларга мўлжалланган ётоқли ўриндиқлар лойиҳасини ишлаб чиқди. TJournal нашрининг ёзишича, янги ишланма механизмига кўра, поездларнинг плацкарт вагонларидаги йиғиштириладиган ўриндиқларни эслатиб юборади.
Foto: Formation Design

Россиялик олимлар Коинот овозини ёзиб олди

Роскосмос агентлиги тадқиқотчилари радиотелескоплар воситасида Коинотнинг овозларини ёзиб олди, деб хабар беради TJournal.
Foto: “Neva-Info”
Радиотелескоплар Коинотдаги овоз тўлқинларини қайд этиб, уларни инсон қулоғи қабул қила оладиган товушларга айлантирди.

Google Docs’да ҳужжатларни овоз ёрдамида таҳрирлаш мумкин бўлди

Google компанияси мутахассислари Google Docs сервисига киритган янгиликка мувофиқ, эндиликда унинг ёрдамида электрон ҳужжатларни овоз ёрдамида таҳрир қилиш имконияти туғилди. Бу ҳақда TJournal нашри хабар берди.
Foto: TechCrunch
Айни пайтда овозли буйруқлар ёрдамида шрифтни ўзгартириш, матнни ажратиб кўрсатиш, уни ўқитиш, жойлашувини форматлаш мумкин. Бунинг

Google Play тарихидаги энг йирик киберҳужум фош этилди

ESET компанияси мутахассислари Google Play онлайн дўкони тарихидаги энг йирик киберҳужумни аниқлади. «Hi-Tech.Mail.ru» сайтининг маълум қилишича, Android/Clicker троян дастури миллиондан ортиқ фойдаланувчига зарар келтирган.
Foto: “Hi-Tech.Mail.ru”
Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»

Android/Clicker вирусининг ҳужумлари ярим йилча муқаддам бошланган. Экспертларнинг сўзларига қараганда, онлайн дўконда вируснинг 343 модификацияси аниқланган, улар жами 1,2 миллион марта кўчириб олинган.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳани ривожлантиришга хизмат қилмоқда

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппаратида барча ҳудудий бўлимларни ягона ахборот тармоғида бирлаштириш имконини берадиган замонавий оптик алоқа тизими жорий этилди.


Президентимизнинг 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ахборот-коммуникация технологиялари барча, жумладан, автотранспорт соҳасига ҳам изчил жорий қилинмоқда.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бош мутахассиси Баҳром Эгамбердиевнинг айтишича, айни пайтда автотранспорт соҳаси кенг миқёсда компьютерлаштирилмоқда ҳамда бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янги интерфаол хизматларни жорий этиш, юк ташиш

ZiyoNET интарнет ахборот-таълим портали ва унинг янги лойиҳалари


Маълумки, ZiyoNET тармоғининг асосий мақсади республика ёшлари ҳамда таълим олувчилари учун таълим олиш тизимида кенг кўламли ахборот-коммуникация хизматларини жорий этишдан иборат. ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи портали — ёшлар, мураббийлар, шунингдек барча портал фойдаланувчилари учун керакли ахборотларни жамлаш билан бир қаторда, уларга ахборот технологиялари соҳасидаги керакли маълумотларни бериш, ўзаро мулоқот қилиш ва тажриба алмашинишлари учун зарур имкониятларни яратиб бериш вазифасини ҳам ўз зиммасига олади.
Бугун М.С.Турсунхўжаева номли тиббиёт коллежида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ZiyoNET бўлими ходимлари Лаълихон Каримова, Диёра Каримова ҳамда М. Миртоировалар томонидан “ZiyoNETинтарнет ахборот-таълим портали ва унинг янги лойиҳалари” мавзусида

Бу даргоҳ оналарга бахтни йўргаклаб беради


Эшик очилиб, бағрида йўргакланган боласи, юзида табассум билан доя ҳамроҳлигида чиқиб келган аёл истиқболига қариндошлар пешвоз чиқди. Фарзандини эсон-омон дунёга келтирган она-ю бу бахтли онларни орзиқиб кутган оиланинг шу дамдаги қувончини сўз билан ифодалаш қийин...


Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали туғруқхона мажмуасининг чақалоқлар бўлимида бундай қувончли воқеалар ҳар куни ўнлаб марта қайтарилади.

Соғлом авлод – келажак пойдевори


Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишда юксак самаралар бермоқда.


Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

“Соғлом оила” спорт мусобақаси


Соғлом она ва бола йили муносабати билан “Соғлом оила” шиори остида ўтказилаётган республика оилавий спорт мусобақаларининг Нукус шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Нукус шаҳар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом вояга етказиш, миллий ўйинларимизни тиклаш ва кенг тарғиб этиш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ислом Каримов: Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият бахтли ва фаровон бўлади!

11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида болалар спортини ривжлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Ислом Каримов ташкил этилганига бу йил 14 йил тўлаётган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг фаолиятига назар ташлаб, жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича фикр юритди.

Ислом Каримов “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини тасдиқлади


Ҳар йил бошида мамлакатимизда Янги йилга берилган номдан келиб чиққан ҳолда Давлат дастурлари қабул қилиниб, амалга оширилиши керак бўлган ишлар режаси аниқ белгилаб олинади.

2016 йил 9 февралида Президент Ислом Каримов томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Унда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда