Спорт – сколиоз давоси
Мутахассисларнинг таъкидлашича, болалар ўртасида учраб турадиган шундай хасталиклар борки, уларни даволаш учун фақат спорт билан шуғулланиш тавсия этилади. Сколиоз – ана шундай хасталиклардан бири.
Сколиоз одамнинг умуртқа поғонаси фаолияти ва ривожланиши билан боғлиқ. Инсоннинг умуртқа поғонаси гавданинг мувозанатини ушлаб турувчи муҳим устундир. Сколиоз хасталиги туфайли эса умуртқа поғонаси мўртлашиб, қийшая бошлайди. Шу боис умуртқа поғонаси айни ривожланиш палласида бўлган болаларни ушбу касалликдан асраш, профилактика қилиш, ўз вақтида даволаш мухим ахамиятга эга.