avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Скрининг текшируви она ва бола саломатлигининг асосидир


Оналик бахти арафасида турган аёл учун бўлажак фарзандининг тўрт мучаси соғлом ривожланаётганини билиш жуда муҳимдир. Бунда албатта тиббиёт ходимлари скрининг хизматидан фойдаланишни тавсия этадилар. Хўш, мамлакатимизда бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда. Унинг афзалликлари нималарда намоён бўлади?
Айтиш жоиз, мамлакатимизда мустақиллик йилларида соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ирсий касалликлар ва болаликдан ногиронликнинг олдини олиш мақсадида махсус тиббий хизматни ривожлантиришга доир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Саломатлик жонкуярлари

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оила, оналик ва болаликни муҳофазалаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларга жамоат ташкилотлари ҳам фаол ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган “Саломатлик” секторлари хонадонлардаги муҳитни ўрганиш, тиббий маданиятни юксалтириш, хасталикларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Саломатлик” секторида ҳафтанинг ҳар бир куни муайян йўналишларга бўлинган. Бу соғломлаштириш, тарғибот-тушунтириш жараёнларига аҳолининг барча қатламини қамраб олиш имконини бермоқда.

Ҳар ишнинг вақтида бўлгани яхши

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Президентимиз таъкидлаганидек, қизларимиз тимсолида биз авваламбор бўлғуси оналарни, халқимиз, миллатимизнинг умиди ва таянчи ҳисобланган келажак авлодни дунёга келтириб, вояга етказадиган наслимиз давомчиларини кўрамиз. Қиз бола соғлом ва бахтли бўлса, у қурадиган оила ҳам, унинг меваси бўлмиш бола ҳам соғлом ва бахтли бўлади.

Мамлакатимизда бунинг учун барча шароит яратилган. Ҳамма жойда замонавий таълим ва тиббиёт масканлари, спорт комплекслари барпо этилган. 12 йиллик мажбурий бепул таълим давомида йигит-қизларимиз билим олиш билан бирга бир нечта касб-ҳунарларни ўрганиб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Ўзлари қизиққан соҳа билан шуғулланиб, оиласига даромад, жамиятга наф келтирмоқда.

Ўтган йили пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаган Муборак Дадабоева

Давлат дастури ижросида партиянинг ўрни

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда депутатлар иштирокига бағишланган тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари партия депутатлик гуруҳлари масъуллари, туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этаётгани таъкидланди.

Болалар соғлиғи давлат эътиборида


Миллий матбуот марказида мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Л.Тўйчиев, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.Аҳмедова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган доимий эътибор самарасида мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлод вояга етаётганини таъкидлади.

Метаболик синдром ва замонавий тиббиёт


Семизлик, организмда модда алмашинуви бузилиши, қон-томир ва аъзоларни ёғ босиши, бўғимларда туз йиғилиши, қонда қанд миқдорининг кўпайиши, қон босимининг юқорилиги. Бундай омиллар тиббиётда метаболик синдром белгиси сифатида қайд этилади.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу хасталиклар носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик туфайли юзага келмоқда. Бундай касалликлар аҳоли, айниқса, ўсмирлар ва болалар орасида кўпайиб бораётгани ушбу долзарб тиббий-ижтимоий муаммонинг олдини олиш, диагностика ва даволаш амалиётларини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат


Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун барча зарур шароитларнинг яратилиши ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган чуқур ўйланган ва тизимли ислоҳотларнинг самарасидир. Хусусан, ёшларнинг эркин шахс сифатида ўз шахсий ёндашув ва фикрларига эга бўлишлари, Ватанимиз ва халқимиз манфаатлари учун бор куч ва имкониятларини сарфлашларида оммавий ахборот воситалари яқиндан ёрдам бермоқда.

Репродуктив саломатлик

 

Мамлакатимизда болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бу — давлат сиёсати даражасида энг кўп эътибор қаратилаётган масалалардан биридир. Президентимизнинг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизими ривожланиб, ҳар бир вилоят ва йирик шаҳарларда перинатал ва скрининг марказлари ташкил этилди.

Оналар ва болалар саломатлиги йўлида


Аёлларнинг фаровонлиги ва комил инсонни тарбиялаш борасидаги ғамхўрлик доимо Ўзбекистон давлат сиёсатининг марказида бўлиб келган. Шу мақсадда она ва боланинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантиришга қаратилган комплекс тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистонда ЮНИСЕФ ваколатхонаси томонидан иккинчи босқичи амалга оширилаётган “Ўзбекисонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси мамлакатимизда оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва шу орқали келгусида оналар ва болалар ўлимини камайтиришга қаратилган.

Соғлом онадан соғлом бола дунёга келади


2016 йил Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда “Соғлом она ва бола”  деб эълон қилинди. Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Юртбошимиз шундай дедилар: “Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз. Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман".

Соғлом эл — соғлом келажак


Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам ана шу эзгу ниятга қаратилган.

 
Сурхондарё вилоятида тиббий муассасаларнинг моддий-техник даражаси, қиёфаси тубдан ўзгариб, шифо масканлари малакали мутахассислар билан бойитиб борилмоқда. Бунга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилоят филиали фаолияти ёрқин мисол бўла олади.
 
Бу ерда замонавий рақамли стационар универсал рентген аппаратида диагностика текширувлари, лопароскопик операциянинг янги усулларини татбиқ этиш билан бирга, даволашнинг йигирмадан ортиқ янги турлари қўлланилмоқда. Унда замонавий компьютер томография билан бир қаторда кўчма рентген диагностика ускуналари, кўчма операцион диагностика аппаратлари ишлаб турибди.

Спорт – соғлом оила асоси


Самарқандда “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақаларининг минтақавий финал босқичи ўтказилди.


“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан олти оилавий жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда оилаларда спортнинг оммавийлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлом фарзанд – соғлом оила меваси


Навоийда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақаларининг минтақавий финал босқичи бўлиб ўтди.


Президентимиз раҳнамолигида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар ва болаларни спортга кенг жалб этиш, саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Маҳаллаларда ва меҳнат жамоаларида оилавий спорт мусобақалари ташкил этилаётгани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Она ва бола ҳамиша эътиборда, эъзозда


Ҳар бир мамлакатнинг эртаси унинг нафақат турли соҳадаги салоҳияти билан белгиланади, балки соғлом, баркамол ва интеллуктуал жиҳатдан етук кадрлари ҳамда жисмонан ва маънан камол топган ёшларига ҳам боғлиқ. Юртимизда азалдан аждодларимиз она ва бола саломатлигига катта эътибор қаратган. Айниқса, бу масалага истиқлол йилларида давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифалар қаторида эътибор қаратилиб, бу соҳадаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Қуйида биз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоиловга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат этдик.

Фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан


Ёшларни интернет тармоғидаги бузғунчи контентдан ҳимоя қилиш ва уларда интернет маданиятини шакллантириш, ҳаётга теран қарайдиган маънан етук, баркамол авлодни тарбиялаш, ахборот маконида салбий тусдаги таҳдидлардан асраш, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш, салбий веб-сайтлар орқали кириб келаётган ёт ғояларнинг олдини олиш ва таъсир кучини камайтириш мақсадида O‘zLiDeP томонидан “Хавфсиз интернет” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Жиззах давлат педагогика институтида O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан мазкур лойиҳа доирасида “Интернет хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида форум ташкил этилди.

Жахолатга карши маърифат билан ...


Маълумки   мустакилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тулик таъминланди. Бу эркинлик фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки хеч кандай динга эътикод килмаслик хукукини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда кизикиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби мукаддас динимизнинг хакконийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва багрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боглик.

Болалар тиббий кўрикдан ўтказилди


Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Соғломлаштириш дастури – амалда” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди.


“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан кам таъминланган оилаларнинг юқори лаб ва қаттиқ танглай, туғма оёқ нуқсони (маймоқлик), бўйин қийшайиши билан боғлиқ ортопедик касалликларга чалинган ҳамда куйиш асоратлари мавжуд 12 ёшгача бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Саломатлик поезди” Навоий вилоятига жўнаб кетди


“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик поезди” Навоий вилоятига жўнаб кетди.


Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самаралари ҳақида сўз юритилди.

Қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёлларни умуммустаҳкамловчи поливитаминлар махсус мажмуи билан таъминлаш давлат дастури давом эттирилади


Соғлиқни сақлаш вазирлигида озиқ-овқат таркибида микроэлементлар етишмовчилиги сабабли келиб чиқадиган касалликларнинг оммавий профилактикаси ҳақида суҳбат бўлиб ўтди деб хабар беради  ”Uzbekistan Today” ахборот портали

Унни темир моддаси билан бойитиш (фортификациялаш)га 2,5 миллион доллар ва тузни йодлашга эса 119,2 минг доллар маблағ йўналтирилади. Яъни, темир моддаси, фолий кислотаси, йод ва бошқа микроэлементлар етишмовчилиги касалликлари профилактикаси билан боғлиқ дастур амалга оширилиши давом эттирилади.
Қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёлларни умуммустаҳкамловчи поливитаминлар махсус мажмуи билан таъминлаш давлат дастури давом эттирилади. Бу дастур жорий йилда 400 мингдан ортиқ аёлнинг фойдасига иш олиб боради. Уларга поливитаминлар сотиб олиш учун Давлат