avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Оилалар саодати – мустақиллик самараси


«Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Навоий шаҳридаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида шу мавзудаги тадбир ташкил этилди. Унда „Дўстлик”, “Меъмор”, „Матонат”, “Хумо” ҳамда „Олтин водий” маҳаллаларидан бешта энг намунали оила вакиллари ўзаро беллашди. ЎзМТДП шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган кўрикда ҳар бир иштирокчи ўз оиласини таърифлаш, саҳна кўриниши, савол-жавоб баҳси ва “Соғлом она ва бола” шиори остидаги лойиҳа тақдимотларини намойиш этиш орқали оила тинчлиги, унинг жамиятдаги ўрни тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди. – Меҳр-оқибат, ҳалоллик,

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурини молиялаштиришга 1,3 трлн сўм йўналтирилди


2016 йилнинг биринчи чорагида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тадбирларини молиялаштиришга қарийб 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди. 
 
Бу ҳақда 15 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи чораги якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида маълум қилинди.
 
ЎзАнинг

Огоҳлик

Фикр, ғоя ва маърифат
Огоҳлик дунёда, ён — атрофда бўлаётган ўзгаришлардан одамлар ва уларнинг орзу ниятларидан бохабар бўлиб яшашдир.

Мафкуравий иммунитет тизими ўз ичига нималарни олади?

Мафкуравий иммунитет тизими уз ичига, билимларни олади. Аммо билимлар кўп. (Масалан, буюк давлатчилик шовинизми, коммунистик мафкура ҳам билимларга таянади). Бироқ мафкуравий тизимдаги билимлар:

Биринчидан, объектив бўлиши, борлиқни тўғри акс эттириши;

Иккинчидан, инсон маънавиятининг бойлигига, жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим.

Маънавият манфаати: Муаммолар, хулосалар, ечимлар


Ҳозирги мураккаб бир шароитда ёш, мустақил давлатларга демократиясини экспорт қилиш, ҳарбийлаштириш, антиглобализм, фашизм, айирмачилик, миллатчилик, диний экстремизм, глобал лидерлик стратегияси, халқаро террорчилик, одам савдоси, ахборот хуружи каби турли кўринишлардаги, лекин биргина мақсад – жаҳон афкор оммаси тасаввуридан глобаллашув жараёнида дунё халқлари орасидаги тафовут пардаларини сидириб ташлашга қаратилган мафкуравий ва маънавий таҳдидлар жиддий ташвиш уйғотади, кишида.
Юртбошимиз истиқлолимизнинг илк йилларидаёқ “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат”, деган сермазмун иборани айтган эди. Дарҳақиқат, таҳдидларнинг манбалари ҳақида чуқур мушоҳада юритсак, ғайриинсоний ва ғайримиллий мафкура қуролининг миллий маънавиятимизга мутлақо

Янги ғоя, янги фикр янгича ёндашув тараққиётни кафолатлайди


Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида фаол иштирок этиб, аҳолининг кенг қатламлари орасида обрў-эътиборга эга бўлиб бормоқда.
Унинг партиялар орасида тутган мавқеини янада ошириш, ўз ўрнига эга бўлишини таъминлашда ёшларнинг ўрни алоҳида. Шу сабабли ҳам партия томонидан ўтказилиб келинаётган турли тадбирлар, кўрик-танловлар, тарғибот- ташвиқот ишларида ёшлар ўз фаоллиги билан алоҳида аҳамият касб этиб келмоқда.

Маънавият манфаати: Муаммолар, хулосалар, ечимлар

Фикр, ғоя ва маърифат
Ҳозирги мураккаб бир шароитда ёш, мустақил давлатларга демократиясини экспорт қилиш, ҳарбийлаштириш, антиглобализм, фашизм, айирмачилик, миллатчилик, диний экстремизм, глобал лидерлик стратегияси, халқаро террорчилик, одам савдоси, ахборот хуружи каби турли кўринишлардаги, лекин биргина мақсад – жаҳон афкор оммаси тасаввуридан глобаллашув жараёнида дунё халқлари орасидаги тафовут пардаларини сидириб ташлашга қаратилган мафкуравий ва маънавий таҳдидлар жиддий ташвиш уйғотади, кишида.
Юртбошимиз истиқлолимизнинг илк йилларидаёқ “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат”, деган сермазмун иборани айтган эди. Дарҳақиқат, таҳдидларнинг манбалари ҳақида чуқур мушоҳада юритсак, ғайриинсоний ва ғайримиллий мафкура қуролининг миллий маънавиятимизга мутлақо

Республика Она ва бола скрининг маркази


Марказ ҳақида
Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногирон болалар тўғилишини барвақт олдини олиш мақсадида янги тўғилган болаларда ва ҳомиладор аёлларда тўғма патологиянинг юзага келиш сабабларини аниқловчи «Она ва бола Скрининги» Давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 01.04.1998 йилдаги 140-сонли Қарорига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида тиббий-генетикани келажакда ривожлантириш тўғрисида”ги 07.07.1998 йилдаги 334/117-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган. Мазкур Қарор ижроси 1998 йилда “Соғлом авлод учун” Халқаро Нодавлат Хайрия Жамғармаси томонидан амалга оширилди. Ушбу жамғарма кўмагида ирсий касалликларга эга бўлган болаларда ақлий заифликнинг

Соғлом она ва бола – миллат иқболи


Ҳар бир мамлакатнинг иқболини унинг эртасига бўлган муносабати белгилайди, деган гап бор. Чиндан ҳам шундай. Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг миллат саломатлигига алоҳида эътибор қаратила бошлади. Айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёш авлод тарбияси борасида туб ислоҳотлар амалга оширила бошлади. 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб аталиши ана шу ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Миллатнинг эртасини белгиловчи она ва бола саломатлигига эътибор, ҳар қандай даврда улуғ масала.
  Президентимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган оқилона сиёсатлари сабаб, бу борадаги муваффақиятларга кўпларнинг хаваси келмоқда. Энг замонавий стандартларга жавоб берадиган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг вилоят ва туманлардаги филиаллари, тез тиббий

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Президентнинг 9.02.2016 йилдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди.
 
Ҳужжат билан Дастурнинг устувор вазифалари ва уни амалга ошириш йўналишлари, шунингдек мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида турли соҳаларда бир йил мобайнида Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар белгиланди.
 

Она ва бола саломатлиги жамият келажагидир


Юртимиз мустақилликка эришгач, барча ислоҳотлар мазмун-моҳияти инсон манфаатларини таъминлаш, турмуш тарзини юксалтиришга қаратилди. Бундай эзгу мақсад муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида йилларга муайян ном бериш анъанасида ҳам ўз ифодасини топди.
Албатта, ҳар бир йил номининг замирида халқимиз дунёқараши, миллий қадриятлари ифодаланган. Тарих зарварақларига сингиб бораётган «Соғлом она ва бола йили” ҳам ана шундай муштарак мақсадларни ўзида жамлаган.

Интернет трафикни “ейдиган” рекламалардан қандай воз кечиш мумкин?


Ҳозирги интернет технологиялари даврида кундан кунга турли хил дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Шу дастурлар ишлаб чиқилган сари муаммолар ҳам кўпайиб бормоқда.

 
Масалан, интернет орқали ишлаганингизда турли қийинчиликларга дуч келасиз. Булардан бири турли рекламалардир. Интернет саҳифаларидаги рекламалар бу реклама ўрнатилган сайт учун мўмай даромад ҳисобланади. Бу асосан чет интернет саҳифаларида жуда ҳам кўп учрайди. 
 
Кўпчилик бу ҳолатни ёқтирмайди, чунки бу каби рекламалар иш фаолиятингизга салбий таъсир кўрсатади. Рекламаларнинг яна бир томони интернет трафигингиз (МБ)ни кўп сарфланишига ҳамда интернет билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришга хизмат қилади.

Ўчириб юборилган маълумотларни тикловчи дастурлар


Ҳозирги техника тараққиёти даврида инсон кўплаб маълумотларни олишга ва уни бошқалар билан баҳам кўришга интилади. Биз олган маълумотлар (расм, видео, ҳужжатлар pdf, doc ва бошқ.) қачондир бизга яна қайта керак бўлиши мумкин. Лекин кўпчилик шу пайтда ўз қурилмасидан ўчириб юборган маълумотига ачинади ва “бекор ўчириб юборган эканман-да” деб афсусланади. Аммо бу мақолани ўқиш жараёнида энди сиз ўчириб юборган файлингизга ачинмайсиз балки уни яна қайта тиклаш имкониятини ўрганасиз ва албатта уни амалда синаб кўриб, ҳаётингизни яна қувончларга тўлдирасиз.

Ушбу дастурлар фақат Android тизимида ишлайдиган мобил қурилмалар учун:
Restore Image (super easy)

Китоблар — маънавият сарчашмаси


Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни 1995 йил 23 апрелда Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг Бош конференциясида китоблар ва муаллифларга эҳтиром билдириш, инсонларни, айниқса ёшларни китоб ўқишдан завқланишга чақириш мақсадида эълон қилинган.
Китоб билим олиш, зиё тарқатишнинг энг муҳим ҳамда ишончли воситаси. Китоб туфайли нафақат билимларга, балки ғоялар, маънавий ва ахлоқий  қадриятларга эга бўламиз.
Муаллифлик ҳуқуқи — бу давлат томонидан ижодни қўллаб-қувватлаш, шахс эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш демакдир. Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида” Қонуни, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун

Болалар – меҳр-мурувват оғушида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги 2133-сонли «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида«ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2014 йил 29 мартдаги 9/-18-14-сонли тақдимномасида белгиланган тадбирларни бажариш жараёни давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 524-сонли фармойишига асосан, 2014 йилнинг 12-31 май кунлари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан 18 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг „Соғлом бола – соғлом келажак“ шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларидаги даволаш-профилактика муассасалари малакали мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказиш режалаштирилди.
 Мазкур тадбир республика миқёсида жорий йилнинг 12 май кунидан бошлаб

Халқ саломатлиги – юрт қудрати

Болалик дамларини тез-тез хотирламайдиган инсон кам топилса керак. Эслайсизми, гўдак чоғларимизда онамиз етовида “дўхтирхона”га борсак, дунёни бошимизга кўтариб уввос солардик.

Шифокорларнинг уколидан қўрққанимиз-ку майли, аслида бизни қишлоқ марказида жойлашган ўша мўъжазгина кулбанинг аччиқ дори ҳиди анқиб ётган хоналари-ю, сувоғи кўчиб тушай деб қолган харобаҳол деворларининг ваҳми босган бўлса ажаб эмас. Қолаверса, олий маълумотли соҳа мутахассисларига зориқиб турган бу жойдан кўп ҳолларда дардимизга шифо тополмасдик ҳам. Бугун-чи?

Бола таомномасидаги биринчи мева

Ибн Сино «Тиб қонунлари»да айтади:
 

"Ҳар куни ётишдан олдин бир дона олма ейиш юракни бақувват қилади".
Олма болажонларнинг севимли меваларидан бири бўлиб, уни ҳар бир фаслда севиб тановвул қилишлари мумкин. Ушбу мева таркибидаги бир қанча дармондорилар гўдаклар учун муҳим озуқа саналади. Хуштаъм мазаси ва зарур озуқавий қувватга эга бўлган олма ҳақида нималарни билаcиз? Фарзандингиз таомномасига олма шарбати ва шунга ўхшаш олмали егуликларни қўшганмисиз?
Энг мазали ва дармондорига бой мевалар офтоб тиғида қизариб пишганидир. Олма таркибида В1, В2, В6, С, К, Р, Е, фоли кислота, каротин, калий, кальций, фосфор, йод, пектин, сахароза, темир моддалари ва органик кислоталар м
 
авжуд. Унинг таркибидаги темир моддаси эса камқонликда гемоглобин миқдорини оширишда ёрдам беради.

Она ва бола скрининги: соғлом авлод кафолати

Дунёда оналик бахтидан улуғроқ бахт бормикин, унинг ҳар бир лаҳзалари бебаҳо ва унутилмасдир. Мурғак гўдак учун эса онанинг бағридан ҳаловатлироқ жой йўқ. Зеро, бола фақатгина онасининг қучоғида ўзини хотиржам ва ишончли сезади.
Миллатнинг камолоти, мамлакат равнақи бевосита бу икки инсоннинг хотиржамлиги, соғлиғига боғлиқ. Қайси юртда оналар ва болалар бахтиёр бўлиб, кулгуси янграса бу ватаннинг эртанги куни нурафшон бўлиши аниқ. Мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳам ана шу оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш учун керакли шарт-шароитларни яратиб бериш ҳисобланади. Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги ва келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ҳамда соғлом экологик муҳитни яратиш давлатимизнинг

Оналик ва болалик муҳофазада


Маълумки, азал-азалдан халқимиз бўлажак оналар ва туғилажак фарзандлар саломатлигига катта эътибор қаратиб келган. Бўлажак насл учун қайғуриш аждодларимиздан қолган эзгу амал. Зеро, бўлғуси ота-она соғлом бўлсагина улардан жисмонан ва руҳан баркамол фарзандлар дунёга келади. Соғлом авлод эса она Ватан равнақи ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади. Мустақиллик йилларида ҳам она ва бола саломатлигига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» Бош бошқармаси фаолияти билан танишиш мақсадида бошқарма бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоиловга мурожаат этдик:
— Сиз бошқараётган «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» Бош бошқармасида «Мустаҳкам оила

Соғлом она — соғлом бола


М
амлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли исло­ҳотлар замирида аҳоли репродуктив саломатли­гини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳо­фаза қилишдек улуғ мақсадлар мужассам.
 
Шу боис тиббиётимизда мутлақо янги тизим бўлган перинатал, скрининг хизматлари, репродуктив са­ломатлик марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ўсмир қизлар, туғуруқ ёшидаги ва ҳоми­ладор аёллар, ёш оналар саломатлигини доимий назорат қилиб бориш, улар­ни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, муҳими соғлом фар­зандларнинг дунёга келишига эришилмоқда.

Корея – Ўзбекистон: саломатлик борасида самарали ҳамкорлик

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрик ва муолажалар болалар саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг “Save the Children” халқаро жамғармаси, KOFIH жамғармаси, “Ewha Womans University” ва Инха университети госпиталларида бемор болалар даволаниб келмоқда.