avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Нуронийлар доимо эъзозда

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
«Истиқлол» санъат саройида «Кексалар эъзозда» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусиқий кечада Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг Мақом ансамбли ўз репертуарини отахон ва онахонларга намойиш этди.

Меҳнатлари роҳатига етишган нуронийлар

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Ҳаёт ҳақида турли даврларнинг файласуфлари жуда кўп ҳикмати фикрлар айтишган. Абдулла Қодирийнинг донишманд қаҳрамонларидан бири эса «Умр — отилган ўқ эмиш”, — дейди ва бу кўп кексаларнинг умримиз кўз очиб-юмгунчалик фурсатда ўтди-кетди, деган гапларига ҳамоҳангдир. Шунга асосан қаралса, кечагина палахмонга кесак жойлаб, чумчуқ қўриб, „ишга яраб қолгани” билан отасини қувонтириб, чопқиллаб юрган Абдуллажон билан бугунги кунда пир-у бадавлат бўлиб умргузаронлик қилаётган Абдулла буванинг ҳаёт йўлига назар солиб, юқоридаги фикрларнинг тасдиғини топгандек бўламиз.

“Кексалик гашти” лойиҳаси - амалда

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат  дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб қилиш мавзусидаги танлов йўналишида  кексаларни спорт ва жисмоний  тарбия билан шуғулланишга жалб қилиш, турли соғломлаштириш клубларининг фаолиятини ташкил қилишда ННТлар фаоллигини ва самарали иштирокини таъминлаш мақсадида  »Кексалик гашти” номли лойиҳа ёзиб давлат грантини қўлга киритишди.

Қариси бор уйнинг париси бор

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Инсон камолотида оиланинг ўрни ғоят катта. Чунки биз ана шу мўъжаз макон, Ватанимиз ичра кичик Ватан — оилада туғилиб, вояга етамиз. Жамият тараққиётига ҳисса қўшишга қодир шахс сифатида шаклланамиз. Шу азиз макон сари ҳар лаҳзада талпиниб турамиз.Чунки бу маконнинг бағри иссиқ, меҳригиёси, одамни ўзига тортиб турувчи оҳанрабоси, қалбларимизни равшан қилгувчи нурафшон зиёси бор. Бундан ҳам муҳимроғи эса, бизнинг ҳар бир қадамимизни жиддий назорат қилиб, хулқ-атворимизни одамийлик тарозиси ила ўлчаб, яхшиликларга йўллаб тургувчи ота-онамиз, бобо ва бувиларимизнинг меҳр-муҳаббати ҳоким унда. Асрлар давомида шаклланган оила қадрияти миллатимиз учун том маънодаги интеллектуал маънавий мероски, бу маънавий меросни ҳеч қандай моддият билан қиёслаб бўлмайди.

Кексалар дуосини олиш – энг савобли иш

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш халқимизнинг энг эзгу, энг муқаддас қадриятларидан саналади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ушбу чин инсоний, ўзбекона қадрият янада юксакликка кўтарилди. Ватанимизда 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам бунинг яна бир ёрқин исботидир.
“Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди, десак янглишмаган бўламиз. Соддагина ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат эҳтиром, меҳр оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган”, деганди Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.

Гўзаллик ва нафосат кўриги

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Жиззахда ўтказилган “Гимнастика барча учун” спорт мусобақасида 10 ёшгача бўлган қизлар ҳамда 50 ёшдан ошган аёллардан иборат жамоалар ўзаро баҳслашди.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. “Гимнастика барча учун” анъанавий мусобақаси ҳам хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишда муҳим омил бўлмоқда. 

Kasaba uyushmalari federatsiyasi “Keksalarni e’zozlash yili” Davlat dasturi ijrosi uchun 73 mlrd so‘m mablag‘ yo‘naltirdi

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
 
Foto: O‘zbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi
Foto: O‘zbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi
Milliy matbuot markazida O‘zbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi tomonidan “Keksalarni e’zozlash yili” Davlat dasturi ijrosi doirasida amalga oshirilgan ishlarga bag‘ishlangan matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi. Bu haqda O‘zA xabar beradi.

Нуронийлар кўнглига йўл топиб

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни аниқ манзилли ижтимоий ҳимоялаш, турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Кексаларни эъзозлаган юрт

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Президентимизнинг 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб эълон қилгани кексаларни – хонадонларимизнинг файзу- баракаси бўлган отахон ва онахонларимизни беҳад хурсанд қилди.
 
Бу Юртбошимиз раҳнамолигида ёши улуғ инсонларни, аввало, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш шароити яратишга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир юксак намунаси бўлди. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “2014 йилнинг ўзида уларга Давлат бюджети ҳисобидан 11 триллион 618 миллиард сўмдан ортиқ пенсия, 105 миллиард сўмдан зиёд нафақалар тўлангани бунинг амалий тасдиғидир. Дунёдаги камдан-кам давлатлар қаторида бугунги кунда давлатимиз пенсияга ажратадиган маблағнинг миқдори ўртача ойликнинг 41 фоиздан зиёдини ташкил этиши ҳам шундан далолат беради”.

Интеллектуал мулк муҳофазаси тараққиётга хизмат қилади

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик


Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий
ривожланишига ғамхўрлик қилади.
 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 42-моддасидан
 

Аждодлардан мерос бебаҳо маънавий хазина ва маданий ёдгорликлар қайта тикланиб, халқимизга етказилиши билан бир қаторда замондош ижодкорлар, ихтирочилар эркин ва самарали фаолият юритиши учун юртимизда барча зарур шарт-шароит яратилган. Бу мамлакатимизда интеллектуал мулк ривожига, соҳанинг нафақат маънавий ҳаётимизда, балки иқтисодиётдаги ўрни мустаҳкамланишига хизмат қилаётир.

Ёшлар истиқболини асрашга барча масъул

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик



Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда тинчлик ва ижтимоий барқарорликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларда навқирон авлод тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, уларнинг онгу шуурини ёт ғоялардан ишончли ҳимоялаш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия, маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ёшларда она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат, ибратли анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришда асосий омил бўлмоқда. Мазкур йўналишда Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий  маркази томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Оила – давлат ва жамиятнинг асосий бўғини

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик


Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда
жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 63-моддасидан.
 
 
 

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Оила ва жамият: маънавий ва ахлоқий олам» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди.

Ижтимоий сўровдан кўзланган асосий мақсад оила ва никоҳ, фарзанд тарбияси, баркамол авлодни шакллантириш масалалари бўйича жамоатчилик фикридаги устувор тенденцияларни аниқлашдан иборат бўлди. Сўров мамлакатимиз ҳудудларида барча ижтимоий гуруҳлар, жумладан, эркаклар, аёллар, ёшлар, турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида ўтказилди.
Ижтимоий фикр мониторинги оила ва оилавий анъаналар халқимиз қадриятлари тизимида устувор бўлиб қолаётганидан далолат беради. Ижтимоий-иқтисодий омиллар ўзгариб бораётган шароитда оила жамиятнинг ахлоқий асоси, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларни асраб-авайлаш манбаи сифатида баркамол авлодни тарбиялашни таъминлайдиган муҳим ижтимоий институт мақомини мустаҳкам сақлаб келмоқда.

“Ўргимчак тўри”дан эҳтиёт бўлайлик

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик


Ҳозир дунё аҳолисининг 40 фоиздан зиёди интернетдан фойдаланмоқда. Юртимизда сўнгги ўн йилда глобал тармоқдан фойдаланувчилар ўн баробарга ошган. 2007 йилда фойдаланувчилар  бир миллионни ташкил этган бўлса, бугун бу кўрсаткич ўн икки миллиондан зиёд.  
Кучли мафкуравий қуролга айланиб бораётган глобал тармоқнинг асосий фойдаланувчилари ўсиб келаётган навқирон авлод экани барчамиздан ҳушёрлик, огоҳликни талаб этади. Уларда интернетдан тўғри фойдаланиш маданиятини кучайтириш, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш ҳар биримизнинг вазифамиз.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ёшларда интернет маданияти кўникмаларини шакллантиришнинг долзарб вазифаларига бағишланган семинарда шулар хусусида сўз борди.    

Кексаларга ҳурмат – азалий қадрият

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг саломатлигини асраш ва ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади.
 
Давлатимизда истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳар бир йилга ном бериш анъанавий тус олган бўлиб, ушбу йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларимизнинг алоҳида Дастур асосида белгилаб олиниши эса биз учун қувонарли ҳолдир.
Хусусан, ўтган 2014 йилга “Соғлом бола йили” деб, 2015 йилга эса “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном берилишида, албатта, бир узвий боғлиқлик мавжуд ҳамда ушбу омил мамлакатимиз келажагининг фаровонлигини таъминлашга қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан биридир, дейиш мумкин.

Ногиронларнинг ҳуқуқлари ҳимояси йўлида

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар ногирон ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, дунё давлатларида қарийб 1 миллиардга яқин ногиронлар яшайди.
Мамлакатимизда ногиронларга турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиш учун шарт-шароитларни таъминловчи давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган. Жумладан, 2008 йилнинг 11 июл кунидаги “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, 2011 йил 30-май кунидаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори, «1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сонли Фармони каби ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг чекланганлигини баҳолаш асосида уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турлардаги дастурларни амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, уларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.

Кексаларни эъзозлаш –ҳар биримизнинг бурчимиздир

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан биридир. Зеро, давлатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида -“Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди, десак муболаға бўлмайди. Соддагина, ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган”,-дея такидлаб ўтдилар.

Хонадонларимиз файзи ва баракоти бўлган кексалар ҳамиша эъзозда

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз гаровидир.
“Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас” каби ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканлигини яхши англаймиз. Аслида ҳам, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

2015 йил – “Кексаларни эъзозлаш йили”нинг қонунчилик асослари

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Ўтган “Соғлом бола йили” ҳам ютуқларга бой йил сифатида Ўзбекистон тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистонда “ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун, инсон манфаати учун” тамойили илгари сурилди ва у изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Албатта, эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, галдаги вазифаларни белгилаб олиш ютуқлар кўламини янада кенгайтириш имконини беради.
Таъкидлаш жоизи, ҳар йили Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган анжуманларда Юртбошимиз томонидан кириб келаётган йилга ном бериш яхши анъанага айланган.
Агар йилларнинг номларига эътибор берсак, уларнинг барчаси замирида халқимизнинг ижтимоий турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган юксак тушунча сингдирилганига гувоҳ бўламиз. Энг муҳими, эълон қилинган ҳар бир йилда Давлат дастури қабул қилиниб, кенг миқёсдаги амалий ишларнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинади.

Улуғлари иззат топган оила файзу барокатлидир

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Оилаларимизнинг барқарорлигини таъмин этувчи муҳим омиллардан бири кексалар ва ёшларнинг муносабатига бориб тақалади. “Қариси бор уйнинг париси бор”, дейишади. Эътибор берган бўлсангиз, ёши улуғ отахон ва онахон яшайдиган хонадонда ўзгача муҳит ҳукмрон бўлади.
Ҳар бир иш, тадбир улар билан кенгашиб ҳал қилинади. Набираларни айтмайсизми: улар отасидан кўра бобосига, онасидан кўра бувисига кўпроқ талпинадилар. Табиийки, уларда ҳаёт ҳақидаги дастлабки кў­никмалар шу нуронийлар таъсирида шаклланади. Демак, кексаларнинг борлиги шу хонадон бахти, файзу баракасидир.
2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб эълон қилиниши ёши улуғларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлат даражасидаги масалага айланганини англатади. Шу муносабат билан 2015 йил 18 февралда Юртбошимизнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ал-азҳар»нинг нуфузли уламолари: «биз ишидга йўқ деймиз!»

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ал-Азҳар» универси-тети дунёнинг энг қадимий таълим даргоҳларидан бири бўлиб, Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида жойлашган. 988 йилда Фотимийлар томонидан ташкил этилган. Бугун университет Мисрнинг фахрий рамзи ҳисобланади. Миср конституциясидаги алоҳида моддалар бевосита университетга бағишланган. «Ал-Азҳар» нафақат Мисрда балки, бутун араб-мусулмон дунёсида энг нуфузли таълим маскани сифатида ном қозонган.
«Ал-Азҳар» универси-тетининг дунёга машҳур уламолари дунёда содир бўлаётган ҳодисаларга ислом дини таълимотлари нуқтаи назаридан ўз фикрларини билдириб борадилар. «Ал-Азҳар» уламолари бутун дунёда қўрқув, оммавий қирғин ва ваҳшийликка сабаб бўлаёт-ган «ИШИД» террорчилик ташкилотини қоралаб, унинг муқаддас ислом динига умуман дахли йўқлигини қатъий таъкидладилар.