avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимиз мустақил бўлгач, чуқур иқтисодий ислоҳотлар, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида катта ўзгаришлар рўй берди. Ўтиш даври қийинчиликларига қарамай халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар очилди. Юзлаб коллежлар, бир неча олий ўқув юртлари фаолият юритмоқда. Янги саноат корхоналари ишга туширилиб, кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Натижада мамлакатимизда ҳалол меҳнат орқали иқтисодий аҳволи тобора яхшиланиб бораётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда.
Аммо, минг афсус, айрим юртдошларимиз орасида нима қилиб бўлса-да кўпроқ пул топиш, қисқа фурсатда мўмай даромад орттириш мақсадида ноқонуний, ҳатто ҳалокатли, келажаги пуч ишларга қўл ураётганлар бор. Улар иссиқ жойларини, оила аъзоларини ташлаб олис юртларга кетишади. Тўғри, жаҳон тажрибасида бир юртдан бошқа юртга бориб, ишлаб пул топиш тақиқланмаган, лекин буни расмий йўл билан, барча ҳуқуқ ва эркинликлар дахлсизлиги кафолатланган ҳолда амалга ошириш керак. 

Одам савдоси – олам ғавғоси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Кўпчиликка маълумки, ҳозирги вақтда одам савдоси наркотик моддаларни сотиш ва қурол-яроғ савдосидан кейинги ўринда туради. Ҳар йили 900 мингдан 5 миллионгача одам сотилади, шулардан 600 мингдан 800 минг нафаргача аёллар ва болалар одам савдоси қурбонига айланмоқдалар.


Турмуш ўртоғи хасталаниб қолгандан кейин бутун рўзғорнинг оғир юки Ноиланинг зиммасига тушди. Бозорга чиқиб у-бу сотиб, тирикчилигини ўтказа бошлади. Болалари катта бўлгани сари рўзғорнинг ташвишлари катталаша борди. Бир куни маҳалладаги аёллардан Туркияга бориб, яхшигина даромад қилиш мумкинлигини эшитди-ю, ҳаловати бузилди. Атрофдагиларнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, эрини қайноғасиникига, болаларини ўзининг ота-она уйига ташлаб, бошқа аёллар билан Туркияга жўнаб кетди. Бир ой ўтмай: “Мени қутқариб олинглар, бу ерда ўлиб қоламан”, деб телефон қилди. Маълум бўлишича, маҳалладан уч-тўрт аёлларни ишга ёллаган аёл Туркияга бориш харажатларини ўз бўйнига олиб, у ерга борганидан кейин маҳаллий бир одамга мўмайгина даромадга сотиб юборган экан.

Мўъжаз қутичадаги хавотир

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган нотинчликларни кўриб,  юртимизда кечаётган бугунги осуда кунимиз учун Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилсак, оз.
Тинчлик-хотиржамлик хусусида гап кетганда унинг бардавом бўлиши баробарида, бу неъматнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш масъулиятини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик даркор.



 
Нотинчлик яқин жойда бўляптими ёки узоқ хориждами – фарқи йўқ: бунинг таъсири барибир сезилади. Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуш­ёрликни йўқотмаслик лозим. Зеро, бўлаётган урушлар, муҳорабалар, таъбир жоиз бўлса, айсбергнинг кўриниб турган бўлаги. Унинг кўринмас улкан бўлагини эса поёнсиз ахборот майдонига қиёс этиш мумкин. Ахир ҳозирги зиддият-низоларга аввало ахборот майдонида замин яратилмаяптими? Турли оммавий ахборот воситалари, айниқса, интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали бўлаётган ғоявий хуружлар охир-оқибат инсонларни бир-бирига душман қилиб, қон тўкилишга сабаб бўлмаяптими?! Демак, қўлимиздаги, чўнтагимиздаги уяли телефон воситаси орқали интернет оламига шўнғиш камолотга ҳам, жаҳолатга ҳам рўбарў этиши мумкин. Гап қандай ният ва мақсадларда ундан фойдаланишда!

Тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатимизда миллатлараро муносабатлар ва унинг ривожланиш тенденциялари, жамиятимизда тинчлик, барқарорлик, тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган омилларга бағишланган ижтимоий сўров ўтказди.

1999 йилдан 2015 йилга қадар ўтказилган шундай ижтимоий сўровлар натижалари мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва барқарорлик, жамиятимизда қарор топган миллатлараро тотувлик мустақиллигимизнинг энг муҳим ютуқларидан бири эканидан далолат беради. Хусусан, 1999 йилда ўтказилган сўровда иштирокчиларнинг 97,1, 2013 йилдаги сўров қатнашчиларининг 98,6 ва жорий йилда ташкил қилинган сўровда иштирок этганларнинг 99,6 фоизи шундай фикр билдирган. Уларнинг таъкидлашича, Президентимиз томонидан узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсат, давлатнинг ўз фуқароларига ғамхўрлик кўрсатаётгани, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги барқарорлик, этник ва диний бағрикенглик миллатлар ҳамда фуқаролар тотувлигининг муҳим омилларидир.

Жамият барқарорлигига таҳдид солувчи бузғунчи ғояларнинг олдини олишда диний бағрикенгликнинг аҳамияти

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 Ўзбекистон қадимдан динлар ўлкаси бўлиб, исломдан аввал зардуштийлик, христианлик, яҳудийлик ва бошқа ўнга яқин динлар мавжуд бўлган. Динлараро муносабатларда биронта низо чиққанлиги тарихий китобларда қайд этилмаган. Мўғуллар босқини ислом динини чеклаб қўя олмади, тасаввуф тариқатлари ривож топиб, бизнинг заминда исломнинг ўзига хос тараққий этишига сабабчи бўлди. Ушбу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиёда маънавий ва ғоявий бирлаштирувчи куч сифатида муҳим аҳамият касб этди. Амир Темурнинг мўғулларга қарши  сарбадорлар  курашида  ҳам  суфийлар  фаол  иштирок  қилди.  Тарихдан  маълумки, Соҳибқирон ислом динини ўзига хос, мутаассибликдан холи, эркин тушунган. Унинг комил эътиқоди бошқа динларни рад этиш ҳисобига бўлмаган ва бу жиҳатдан у нафақат ўз асри, балки, ҳозирги замон кишиси учун ҳам намунадир.

Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқлар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Бугунги кундаги тезкорлик, очиқлик, эркинлик тамойилларига асосланган интеграция жараёнларининг чуқурлашиши, ўз навбатида, жамият барча соҳаларининг шиддат билан ривожланишига кенг йўл очмоқда. Бир томондан янги ташкил топган давлатлардаги миллий ва диний ўзликни англаш жараёнлари кечаётган бўлса, иккинчи томондан, маданиятлараро ўзаро таъсирлашиш кучайиб, жамият  соҳалари доирасида  глобал  яхлитлашиш тенденцияси вужудга келмоқда. Айни пайтда, турли сиёсий кучлар томонидан диний омилдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишнинг янги усул ва воситаларининг қўлланилиши диний экстремизм, халқаро терроризм муаммоларининг чуқурлашиб боришига олиб келмоқда.

“Ҳаж-2015” мавсуми якунига етди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

“Ҳаж-2015” мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 август кунидаги ПФ-3793-сон Фармони асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида тузилган шартномага мувофиқ жами 5200 нафар фуқароларимиз Ҳаж зиёратини амалга ошириш мақсадида Саудия Арабистони Подшоҳлигига бориб қайтдилар.

Ҳожилар миннатдорчиликларини изҳор этмоқдалар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Ҳожилар миннатдорликларини изҳор этар эканлар, жумладан, Жиззах вилоятидан Тошбеков Эшмат ҳожи ота: “Аввало, биз Яратганга шукр айтамиз. Истиқлол туфайли дин борасида кенг имкониятлар очилди. Ҳаж ибодатини эмин-эркин адо этишимизга кенг шароитлар яратиб берган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга раҳматлар айтамиз. Чунки Юртбошиси одил юрт халқининг ҳаёти фаровон, ибодати комил бўлади. Биз Ўзбекистонимиздан Мадина, Макка шаҳарларига бориб Ҳаж амалларини тўлиқ бажариб қайтдик.



 
Тошкентадн жўнаб кетганимиздан, мана ҳозирда ҳам ҳурмат, эъзоз, турли қулайликларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ишчи гуруҳи, шифокорлар томонидан бизга кўрсатилган хизматлар, ошпазлар тайёрлаб берган мазали таомлари, меҳмонхонадаги шароитлари ва бошқа барча хизматлар учун Президентимиз бошчилигида барча мутасаддиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳаж амалларини бажаришда яқиндан ёрдам берган ишчи гуруҳи, шифокорлар ва гуруҳимиз раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. “Кексаларни эъзозлаш йили”да биз қария ҳожиларга берган ёрдамлари жуда ҳам улкан бўлди. Албатта, биз уларнинг ҳақларига дуолар ижобат бўладиган жойларда дуолар қилдик ва яна дуо қиламиз. Юртимизга Яратганнинг ўзи хайр ва баракалар ато этсин”.

Кексалар ҳамиша эхтиромда

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Ҳар йилги мустақиллик байрами тантаналари арафасида юртимизда 100 ёшдан oшган нурoний oтаxoну oнаxoнларга муҳтарам Юртбoшимиз фармoнлари асoсида “Шуҳрат” мeдалини топшириш ўзига xoс анъанага айланиб қoлди.
 
Истиқлoлимизнинг 24 йиллиги арафасида ана шундай юксак давлат мукoфoти билан тақдирланган қариялар oрасида Шoфиркoн туманидаги Жўшўра маҳалласи Саврак аҳoли пунктида яшoвчи 105 ёшли Тўxта ая Амoнoванинг ҳам бoрлиги нафақат oнаxoннинг oила аъзoлари, балки бутун маҳалла аҳлининг кўксини ғурур ва ифтиxoрга тўлдирди.
 
Юртимизда инсoн қадри улуғланиб, унинг мeҳнатлари мунoсиб рағбатлантирилиши, ёшликдаги oғир мeҳнатлар, уруш йилларидаги матoнат муҳтарам Юртбoшимиз тoмoнларидан истиқлoл йилларида ўз эътирoфини тoпмоқда.
 
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Жўшора маҳалласи Саврак аҳоли пунктида яшовчи 105 ёшли онахон 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Давлатимиз раҳбари томонидан “Шуҳрат” мeдали билан тақдирланди.

Кексалар дуосини олайлик

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
 

Халқимиз тилидаги “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар ҳаётимизга бежиз кириб келмаган. Бу нақлларнинг ҳаётийлиги турмушда аллақачон ўз исботини топган. Чиндан ҳам юртимиз бағри кексалар ақли, ўгити, дуоси-ла обод ва нурафшон, юрт аҳлининг эса бахти баркамол, ҳаёт йўллари сабоқ ва ибрат мактаби. 
Бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган бундай инсонлар доимо ҳурмат-иззат, эьзозланиб ва азизликка муносиб. Уларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши, тотли, бахтли ва фаровон турмуш кечиришлари учун эса биз – ворислар масъулмиз.

Кексаларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилат

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Бугун кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир. Инсон, унинг манфаати, бахт-саодати ва қадр-қимматини кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар “Кексаларни эъзозлаш йили”да янгича мазмун касб этиб, кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги ифодаси сифатида халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
 
2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастуридан мақсад ҳам кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда кексаларнинг оила ва жамиятда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилгани билан долзарб аҳамиятга эга.

Кексаларни эъзозлаш –улуғ қадрият

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Мамлакатимизда кекса фуқароларга давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик кўрсатишни ошириш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилишни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида 2002 йил Ўзбекистон Республикасида “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинган. Шунингдек, сўнгги йилларда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида эса 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши ва мазкур масалада юртимизда бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниши қувонарли ҳолатдир.
Бу каби давлат дастурларининг қабул қилиниши ва ушбу дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳужжатлар қабул қилиниши юртимизда нафақат халқимиз томонидан кексаларга кўрсатилаётган иззат-икром, балки мамлакатимиз раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган алоҳида эътибор эканлигининг исботидир.

Халқаро озиқ-овқат куни

Тарихий саналар
Илм-фан

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқатва қишлоқхўжалиги ташкилоти (ФАО) 1945 йил 16 октябрда вужудга келган бўлиб, шу йилдан эътиборан ҳарйили 16 октябрь  куни Бутунжаҳонозиқ-овқаткуни сифатида кенг кўламда нишонланади. 
Бутунжаҳонозиқ-овқаткуни вазифаси қуйидагиларданиборат:  

15 октябрь – Бутунжаҳон қишлоқ аёллари байрами

Тарихий саналар
Илм-фан

Байрам 1995 йил Xитойда БМТнинг тўртинчи аёллар конферинциясида тасдиқланган. Қишлоқда яшовчи аёллар дунёдаги аҳолининг тўртинчи қисмини ташкил этади ва қишлоқтуманларини ривожланишида фаол иштирок этади. Лекин улар сифатли тиббий кўрик, банк xизмати, информацион теxнологиялардан унумли фойдалана олмайдилар. Ушбу байрам ташкил топишидан мақсад, қишлоқаёллари муаммоларини ҳал этиш, улар меҳнатини қадрлаш, уларни қўллаб- қувватлашдан иборат.  Қишлоқдаги аёллар озиқ-овқатни ишлаб чиқариш, ҳосилларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайдилар.

Бутунжаҳон Стандартлаш куни

Тарихий саналар
Илм-фан


1946 йил Лондон шаҳрида Стандартлаш тўғрисидаги миллий конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференцияга 25 давлатдан 65 иштирокчи таклиф қилинди, Иштирокчилар ичида Россиялик қатнашувчилар ҳам рўйxатдан ўтказилди.

Хонадонларимиз файзи ва баракоти бўлган кексалар ҳамиша эъзозда

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз гаровидир.
“Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас” каби ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканлигини яхши англаймиз. Аслида ҳам, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

Рус ва америка кино актёри Савелий Викторович таваллуд топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Савелий Викторович Крамаров 1934 йил 13 октябрда Москвада, адвокатлар оиласида туғилган. Ота-онасининг эрта вафотидан сўнг, у амакисининг тарбиясини олган. Крамаров юрист бўлишни орзу қилган, лекин тақдир тақозоси билан Ўрмонхўжалиги институтига ҳужжатларини топширган. Савелийнинг актёрлик фаолияти 1954 йилда театр студиясида  ҳали талабалик давридан бошланган, кейинчалик у актёр талабалар билан танишиб қолади ва улар Савелийни “Ребята с нашего двора” фильмига таклиф қиладилар (1959).

Испан тили куни

Тарихий саналар
Илм-фан

Испан тили куни Xалқаро БМТнинг ташаббуси билан ташкил этилган. 2010 йилда БМТ испан тилини расмий дунё тилларига киритиш ҳақидаги мулоҳазалари билан чиқди. Шу даврдан бошлаб 12 октябрь– Испан тили куни байрами нишонланиб келинмоқда. Яна шу куни 2 та муҳим байрам Муқаддас қиз Пилар ва Испанчилар куни. Энг аввалги байрам Исо пайғамбар онаси Бибимарямга ва Пилар муқаддас аёл шарафига бағишланган бўлиб, Ароганда – Испаниянинг тариxий вилоятида бўлиб ўтган афсоналарга кўра, Муқаддас аёл Сантягонинг элчиси ҳисобланган. Шундан кейин Муқаддас онага ибодат ўтказиш маросими, Католик Испанияда Пилар онани қадрлаш маросимлари қадрлана бошланган. 1913 йилда машҳур тадбиркор ва жамоат арбоби Фаустино Родригес Сан-Педро 12 октябрда яна бир муҳим байрам – Испан ирқчилик куни ёки “Фиетта де Испанидад”, “Испанидад” сўзининг мазмун-моҳияти шундан иборатки, инсонлар Империя даврига яъни, қачонлардир Испания дунёда кўпгина ерларга ҳукмронлик қилган. Ҳозирги кунда испанларнинг таъсири кўпгина давлатларда салмоқли аҳамиятга эга. Мутаxассисларни фикрича турлича, испан тилида сўзловчиларнинг сони-Испаниянинг ўзида яшовчиларининг аҳолиси ва АҚШ, Мексика, Жанубий Америка ҳамда Африка давлатларида жами 450-500 млн киши испан тилида сўзлашади. БМТ ушбу кунда турли туман тадбирлар, концерт, танловлар, илмий-оммабоп кўргазмалар ва тил дарслари ўтказишлари лозимдир.

Кексаларни эъзозлаш –ҳар биримизнинг бурчимиздир

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан биридир. Зеро, давлатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида -“Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди, десак муболаға бўлмайди. Соддагина, ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган”,-дея такидлаб ўтдилар.

Испан ёзувчиси Мигель де Сервантес таваллуд топган кун

Тарихий саналар
Илм-фан


Сервантес Сааведра Мигель де (1547, 9.10, Алкаладе Энарес — 1616.23.4, Мадрид) — испан ёзувчиси, шоир ва драматург бўлган. Иезуитларнинг Валядолида шаҳридаги коллегиясида (1557—61), кейин Мадридда таҳсил кўрган. Папа муридлари билан бирга 1569 йилда Италияга борган. Европа флотининг Лепанто яқинида туркларга қарши олиб борган жангида (1571 йил 7 октябр) яраланган; ватанига қайтишда (1575) денгиз қароқчилари қўлига тушиб, Жазоирда 5 йил асирликда яшаган. Сервантес 1585 йил Мадридда нашр этилган «Галатея» романи билан танилган.