avatar
Куч
14813.19
Рейтинг
+5463.68

Karimova Diyora Baxtiyor qizi

Мақолалар

Душман ҳам беҳикмат яратилмаган

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
“Оқ ва қора”ни кўриб...
Бир ёши улуғ кишининг жанозасига таклиф этишди. Бу вақтлар меҳнат фаолиятимнинг илк санаси эди. Пешин намозидан сўнг сариқ рангли маршрут машинаси масжид олдига келиб тўхтади. Ўн нафарга яқин киши машинага ўтирдик. Қаршимдаги инсон чамаси саксон ёшларни қарши олган, очиқ чеҳрали, табассум ва ширин сўзга бой Ғулом ҳожи ота эди. У киши икки қўллари билан хассаларига суяниб, нималарнидир хаёл суриб кетарди. Одатлари жуда ҳам кам ва оҳиста гапирар, гапиришни истасалар хассаларини ерга бир-икки бор оҳиста урар ёки тамоқ қириб қўяр, атрофдагилар қулоқ тутса юзда табассум билан гапирар, йўқса ҳеч нарса бўлмагандек индамай қўяверар, хуллас кўпни кўрган ҳикматли инсон эди.


Бир муддатдан сўнг йўл-йўлакай машина ичида ўша одатига кўра хассаларини ерга бир-икки бор оҳиста қоқиб қўйди. Тингловчидек юзларига қарадим. Бир лаҳза сукут сақлаб турдида, сўнгра чўзиқ овозда “Домла!”, деб сўз бошлар экан, шундай деди: “Айрим одамларга ҳайронсан, душманим, душманим, деб душманларидан нолиш ва нафратланишдан нарига ўтмайди. Аслида, душман ҳам беҳикмат яратилмаганми, дейман… Улар бор, инсон доимо огоҳ ва сергак бўлиб яшайди. Етти ўлчаб бир кесади. Яхшилик ва дўстликнинг қадрига етади. Шу маънода душман ҳам ўзи билмаган ҳолда рақибига дўстлик қилиб қўяди, десам нотўғри бўлмас-а, ҳа домла?!”.

Тинчлик ва хотиржамлик омили

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳар тонг осуда туннинг ҳаловатли уйқусидан уйғонамиз. Неъматлар билан тўла дастурхон атрофида яқинларимиз билан ўтириб, таомланамиз. Сўнг дуога қўл очамиз, ўқишга, ишга отланамииз. Йўл-йўлакай атрофга кўз югуртирамиз: обод кўчалар, кундан-кунга чирой очаётган маҳаллалар, янги бунёд этилаётган замонавий кўркам бинолар… Беихтиёр дилдан шукроналик ҳисси ўтади: “Шундай ёруғ кунларга етказганингга шукр, тинч ва мусаффо осмонимизга асло кўз тегмасин!”


 
Таассуфки, ана шу осуда ҳаётни кўра олмайдиган, тинчлигимизга путур етказишни истаб, бу йўлда динимизни ниқоб қилиб олаётган ёвуз кучлар бор. Улар ўн тўрт асрдан буён эътиқодида мустаҳкам бўлган халқни нотўғри йўлга бошлаш ҳаракатида. Табиийки, бу иш самарасиз кечади.

Парижда пайт пойлаганлар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Париж. 2015 йил 13 ноябрь. Франция осмони ҳар доимгидек мусаффо. Кимдир оиласи билан ҳордиқ чиқарар, яна кимдир кўчада сайр қилиб юрарди. Шу куни мамлакат тарихидаги даҳшатли, унутилмас қонли воқеа содир бўлишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди. Қўққисдан портлаган бомба ва ўқ овозлари ушбу сокинликка барҳам берди, аҳолини саросимага солди. Париждаги “Stad de Frans” стадиони ёнида юз берган портлашлар, “Bataklan” концерт залида гаровга олинган томошабинларнинг қичқириқлари ҳаммани карахт қилди...


 
Хориж телеканаллари ва интернет нашрларининг хабар беришича, ушбу террорчилик ҳаракатлари оқибатида 129 нафар одам ҳаётдан кўз юмиб, 352 та одам жароҳатланган. Улардан 99 нафарининг аҳволи оғир. “Sky Tg24” ва бошқа чет-эл оммавий ахборот воситаларида айтилишича, бу қўпорувчиликни, ёвузлиги билан бутун дунё аҳлининг нафратига учраган ИШИД террорчи ташкилоти ўз зиммасига олган. Буни Франция президенти Француа Олланд ҳам алоҳида таъкидлади.
Ана шу мудҳиш воқеани эшитарканман, беихтиёр муҳтарам Юртбошимизнинг тинчликнинг қадрига етиш ҳақидаги: “ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки, кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим”, деган гаплари ёдимга тушди.

Дин ниқоби остида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Уруш ҳеч қачон инсониятга бахт-саодат келтирмаган. Бузғунчилик ҳаракатлари, миллий, диний ва бошқа минг йиллар мобайнида жамият тараққиётига тўсқинлик қилиб келди.



Кейинги йилларда хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ақидапарастлик, халқаро терроризм ва наркобизнес каби глобал муаммолар  бир ёки икки мамлакат доирасида ҳал бўладиган масала эмаслигини  кўпчилик англаб  етмоқда. Юртимизнинг тинчлиги мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш билан узвий боғлиқ.  Мустақиллигимизга раҳна солиши мумкин бўлган турли кучлар  мавжудлиги бугун ҳаммамизга аён. Бу эса ҳар бир давлатда, ҳудудда, оилада, маҳаллада, бутун жамиятда ҳушёрликни оширишни талаб қилмоқда.  Кенг маънода ана шундай иллатларни давлатлараро ҳамкорлик асосида изчиллик билан бартараф қилиш замон талаби бўлиб қолди.

Кексаларни эъзозлаш – барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
 
 
 

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
 
 
 
Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган иқтисодиётни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича беш тамойилга асосланган тараққиётнинг “ўзбек модели” мамлакатимиз истиқболини тубдан ўзгартириш йўналишларини белгилаб берди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий базага асосланган ишончли тизимни шакллантириш эса ушбу моделнинг асосий йўналишларидан биридир. Зеро, инсон, унинг ҳаёти ва орзу-умидлари давлатимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.

Фахрийлар - фахримиз

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Президентимиз томонидан 2015 йилнинг мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши юртимизда нуронийлар – хонадонларимизнинг файзу баракаси бўлган отахон ва онахонларимизга бўлган юксак эътиборнинг намунасидир.
Барчамизга маълумки, юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган. “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас” каби ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканлигини яхши англаймиз. Аслида ҳам, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

Кексаларни қадрлаш – она ватанни қадрлаш

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ бозор иқтисодиётига ва фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт даражасига эришиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишда ўз йўлимиз белгилаб олинди.
 
 
 
Алоҳида таъкидлаш керакки, Президентимиз Ислoм Каримoв тoмoнидан ишлаб чиқилган машҳур бош тамoйилга асoсланган “ўзбек мoдели” самаралари мамлакатимизда амалга oширилаётган ўзгаришлар, xалқимизнинг ҳаёт даражаси ҳва сифати oртиб бoраётганида яққoл намoён бўлмoқда.

Қариялар ўгити – ҳаёт мактаби

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

Мамлакатимизда 2002 йил “Қарияларни қадрлаш йили” ва жорий йилни эса “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши нуронийларимиз ҳақида қайғуриш йилдан-йилга Давлат сиёсати даражасига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.

 
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида ёши улуғ кекса инсонларни асраб-авайлаш, эъзозлаш ҳамда улуғ аждодларни хотирлаш каби эзгу амалларга бел боғлашдек, савобли юмуш дилимиздаги ёруғ ниятларнинг бирига айланди.
Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийларни учратса, қўли кўксида, саломга шай ва ҳар қандай хизматига тайёр туради. Маслаҳати-ю, панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ солади. Уйининг, дастурхонининг тўрини ҳар қандай тадбирларда ёши улуғларга атайди.

Ҳожилар миннатдорчиликларини изҳор этмоқдалар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳожилар миннатдорликларини изҳор этар эканлар, жумладан, Жиззах вилоятидан Тошбеков Эшмат ҳожи ота: “Аввало, биз Яратганга шукр айтамиз. Истиқлол туфайли дин борасида кенг имкониятлар очилди. Ҳаж ибодатини эмин-эркин адо этишимизга кенг шароитлар яратиб берган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга раҳматлар айтамиз. Чунки Юртбошиси одил юрт халқининг ҳаёти фаровон, ибодати комил бўлади. Биз Ўзбекистонимиздан Мадина, Макка шаҳарларига бориб Ҳаж амалларини тўлиқ бажариб қайтдик.

Огоҳлик – соғлом муҳит гарови

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда маънавият тарғиботчилари, ҳуқуқ-тартибот соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Мамлакатимизда ёшларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ёт мафкуралар, хуружлардан асраш, уларда турли ғоявий таҳдидларга қарши курашиш кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш давлатимиз юритаётган сиёсатнинг муҳим йўналишларидан эканлиги алоҳида таъкидланди. Бинобарин, давлатимиз раҳбари айтганидек, ёшлар бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, улар бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир.

Интернет ва ёшлар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан мамлакатимизда ёшларнинг интернетдан фойдаланишига доир социологик тадқиқот натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук, интелектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самараларини бераётир. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

«Оммавий маданият» ва ёшлар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 2-академик лицейда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти томонидан глобаллашув жараёнида «оммавий маданият» нинг миллий қадриятларимиз ва ёшлар онгига салбий таъсирининг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маънавий-маърифий муҳитни янада соғломлаштириш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш ҳамда изчил тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Бу жараёнда ёш авлодни турли таҳдидлардан, хусусан, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Билимли инсон тўғри йўлдан адашмайди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Президентимиз Ислом Каримов куч-ғайрат ва қатъият соҳиби бўлган ёшларимиз замонавий билим ва тажрибаларни ўзлаштириш билан ўз олдига қўйган эзгу мақсадларига эришишига ишонаман, деб таъкидлаган.

Ёшларимиз бу юксак ишончни оқлаш йўлида яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланаётир. Улар илм-фан, спорт, санъат каби соҳаларда юртимиз довруғини дунёга таратаётгани ҳар биримизга фахру ифтихор бағишлайди.

Давр муаммоси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Сергели саноат касб-ҳунар коллежида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Одам савдоси – давр муаммоси” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда одам савдосининг олдини олиш, унга қарши курашиш, жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларнинг келажакда ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар иллатларга қарши

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Тошкент педагогика коллежида пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи томонидан «Биз одам савдоси ва терроризмга қаршимиз!» деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ҳуқуқ-тартибот соҳаси мутахассислари, диний уламолар, олимлар, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида терроризм ва экстремизм, одам савдоси каби жиноятларга қарши курашиш, тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт иллатлардан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада таълим-тарбия жараёнида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари, турли соҳа вакиллари иштирокидаги учрашувлар, семинар-тренингларнинг аҳамияти катта.

Катта ишонч - юксак масъулият

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
2015 йил 31 август куни Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида Президентимиз уламолар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишни Ироқ ва Сурия ҳудудларида бўлаётган нотинчликлар мисолида теран англаш ҳамда бу борада имом-хатибларнинг вазифалари тўғрисида алоҳида тўхталдилар.

Ёш авлод тарбиясида ватанпарварлик туйғусининг аҳамияти

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Халқларнинг ўзаро тинч-хотиржам яшаши энг олий мақсадлардан биридир. Миллатлар ҳамжиҳат яшашлари учун ўзаро ҳурмат, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик каби инсоний туйғулар билан тўйинган бўлиши лозим.



Бир миллат фарзандини бошқа бир миллат фарзандига нисбатан ёки бир миллатни ўзини ўзига гиж-гижлаш салбий оқибатларга олиб келади ва ўзаро адоватни кучайтириб қирғин бошланишига сабаб бўлади. Бу эса шу ғаразли мақсадларни инсон онгига сингдирганлар учун айни муддао. Ёшларни бундай ғаразли мақсадлар қурбони бўлишдан асраш учун турли ғоявий тазйиқларга нисбатан иммунитет шакллантирилиши давр талабига айланди.

Бепарво бўлмайлик

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳозирда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, жумладан, Яқин Шарқ, Ироқ ва Сурия мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, хусусан, мусулмон дунёсидаги турли оқимларнинг ўзаро низо ва зиддиятлари кучайиб бораётганини ачинарли бир ҳолдир. Уларнинг бегуноҳ одамлар ҳаётига зомин бўлишлари барча инсонларни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.


 
Демак, шундай муаммолар атрофимизда кечар экан, юртимиз тинчлигини сақлаш борасида ҳар бир фуқаронинг бурч ва вазифаси муҳим аҳамият касб этади.

Бахтимиз қомусимиз

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Абдураззоқ ЮНУСОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ислом дини омилининг халқимиз маънавияти ва руҳиятидаги муҳим ўрнини тўғри англаган   Юртбошимиз: “Биз боболаримизнинг муқаддас дини бўлган ислом динини қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз, одамзод руҳий дунёсида иймон-эътиқодни, инсоний фазилатларни мустаҳкамлашда унинг ўрни ва таъсирини юксак баҳолаймиз” шундай деганлар. Улар истиқлолнинг илк йилларидаёқ, даҳрийликка асосланган коммунистик тузум бошқа динлар қатори Ислом динига етказган ситамкорлик ва зулм сиёсати асоратларини бартараф қилишга, диннинг маънавий ҳаётда тутган ўрнига холисона баҳо беришга ва уни тиклашга киришдилар.

Ватанни севиш ҳикмати

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ватан – бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ меҳр қўйган ўчоғи, маҳалласи ва қишлоғи билан таърифланади. Ватан сўзи араб тилида туғилиб ўсган жой, она юрт маъносини англатади. Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилат. Бу борада: “Ватанни севмоқ имондандир” ҳикматини эсга олишнинг ўзи кифоядир.
Бизга маълумки, Ватанга бўлган муҳаббат жой, макон ва вақт танламайди. Ватан музликларда, саҳроларда, чангалзорларда бўлиши мумкин. Бу туйғу инсон туғилиши билан вужудга келиб, вафот этиши билан ўз поёнига етади. Ватанга меҳр эса, она сути билан қалбга сингади.



Шу ўринда Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Қаффол Шоший, Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Аҳмад Фарғоний, каби буюк алломаларимиз Ватанга бўлган кучли  муҳаббатлари туфайли кўплаб асарларини юрт номи билан боғлаганлари тарихдан маълум.